Нима қиламиз энди? Тўғри гап айтилганидан кейин, тўғри деймизда!.. (видео)
Очиғини айтганда мутлақо хаёлга келмаган экан. Дарҳақиқат шундай. Аммо биз бемалол худди ҳеч нарса бўлмагандай фойдаланиб кетаверамиз. Эҳсон қутилари ёнидан эса худди кўрмагандай ўтиб кетамиз… Масжидми? Демак, масжидагилар бизга ҳамма шароитни яратиб беришлари керак. Керак бўлса шарт, дегандай туйғу бор… Ана шу қарашни бироз ўзгартиришимиз шарт. Ўзимиз ҳар куни борадиган, ҳар куни бошимизни саждага қўядиган макондаги қулайликларни яратишга мен ҳам масъулман, деб қарашни ўрганайлик. Ана шундан мана бундай гап-сўзлар бўлмайди…
