Эҳ, менинг пиёзим! Менинг пиёзим!.. Бошингда шу кунлар ҳам бормиди?!
Алам қиладигани — ҳаммага, ҳамиша кераксан. Сенсиз бирорта хонадонда қозон қайнамайди. Аммо обрўйинг…
Ўзбекистонда пиёзнинг нархи рекорд даражада тушиб кетди!..
Ўзбекистонда ўтган ҳафта пиёзнинг улгуржи нархи 1500 сўмгача тушиб кетди. Бу ҳақда EastFruit томонидан амалга оширилган мониторинг натижаларида сўз боради.
Қайд этилишича, Ўзбекистон тарихида йилнинг бу даврида пиёзнинг бундай арзон нархи бўлмаган. Бир йил аввал пиёз нархи ҳозиргидан 4,4 баробар қимматроқ эди.
EastFruit’га кўра, камида 150-200 минг тонна пиёзни чиқиндига ташлашга ёки қорамоллар учун емиш сифатида беришга тўғри келади.