Латвияда аёллар сони кўплигидан эркаклар етишмаяпти. Мамлакатда «бир соатлик эр» каби хизмат турлари оммалашди
атвия Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида энг сезиларли гендер дисбаланси билан ажралиб туради: аёллар сони эркакларникига нисбатан тахминан 15,5% га кўп. Ушбу ҳолатнинг асосий омили эркаклар ўртасидаги ўлим кўрсаткичининг юқорилиги ҳамда кутилаётган умр кўриш давомийлигидаги жиддий тафовутдир. Бунга йўл-транспорт ҳодисалари, зарарли одатлар, касалликлар ва ўз жонига қасд қилиш каби омиллар бевосита таъсир кўрсатмоқда.
Мазкур демографик вазият фонида мамлакатда «бир соатлик эр» каби хизмат турлари оммалашди. Ушбу сервис доирасида мутахассислар уй-рўзғор ишларини (таъмирлаш, мебел йиғиш, электр ва сантехника ишлари) амалга оширадилар. Бу ҳолат ғалати кўринса-да, аслида демографик жараёнлар хизмат кўрсатиш бозорини бевосита ўзгартиришига яққол мисол бўла олади.
