Дахшат! Ўғил ўз онасини ўлдириш учун қотил ёллабди (Видео)
Новосибирск шаҳрида илгари судланган фуқаро ўзининг туққан онасига нисбатан буюртма қаттилликни ташкил этишда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, жиноятга онаси томонидан моддий таъминотнинг тўхтатилгани сабаб бўлган. Гумонланувчи танишига қотиллик эвазига уй-жой қуриб беришни ваъда қилиб, уни жиноятга жалб этган. Ташкилотчи ижрочини алоқа воситаси ва совуқ қурол (пичоқ) билан таъминлаган, шунингдек, жиноятни амалга ошириш учун алоҳида хонадон ижарага олган.
Бироқ, ижрочи сўнгги лаҳзада жиноятдан воз кечиб, бу ҳақда жабрланувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берган. Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан қотилликка суиқасд қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
