Ҳиндистондаги ярмаркада аттракцион қулаб тушди
Ҳиндистоннинг Дели шаҳри атрофидаги ярмаркада аттракцион қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида полиция инспектори ҳалок бўлди, яна 13 киши турли даражадаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Фаридабад округи комиссари Аюша Синхи маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра (РИА Новости иқтибоси), қулаб тушган аттракционнинг бир қисми полициячининг юз ва бош қисмига келиб урилган. Олинган жароҳатлар ўлимга олиб келган.
Округ комиссарининг қўшимча қилишича, қулаган аттракцион операторига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
