Эрон ғарбида PJAK гуруҳининг 11 аъзоси ҳибсга олинди
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) хавфсизлик кучлари мамлакат ғарбидаги Керманшоҳ вилоятида PJAK гуруҳининг (РКК Террорчилик ташкилотининг Эрон бўлаги) 11 аъзосини қўлга олди.
Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар бермоқда.
Нашр операция тафсилотлари ҳақида қўшимча маълумот бермади.
