Автоҳалокатда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Автоҳалокатда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Нигериянинг шимоли-шарқидаги Кано штатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва кўплаб одамлар жароҳат олди.

Бу ҳақда Daily Post газетаси штат губернатори Абба Юсуфга таяниб хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Кванар-Барде қишлоғи яқинидаги Гужунга шаҳрига олиб борадиган магистралда ҳайдовчининг бепарволиги туфайли одамларни олиб кетаётган тиркама ҳалокатга учраган.

Ярадорлар тиббий ёрдам олиш учун штатдаги касалхоналарга олиб кетилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: