Қирғизистонда 70 ёшли эркак 14 ёшли набирасини зўрлаганликда гумонланяпти. Қиз ҳозир ҳомиладор

Қирғизистонда 70 ёшли эркак 14 ёшли набирасини зўрлаганликда гумонланяпти. Қиз ҳозир ҳомиладор

Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти Бозор-Қўрғон туманида истиқомат қилувчи 70 ёшли эркак 14 ёшли набирасини зўрлаганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Маълум қилинишича, 14 ёшли қиз айни вақтда ҳомиладор.

Бундан хабар топган қизнинг қариндошлари зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ариза билан мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган.

Гумонланувчи шахс икки ой муддатга тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: