Парол сўзи ўрнига ўрон сўзи ишлатила бошланди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси 2025 йил июль ойида 40 та хорижий атамани ўзбекча муқобилларига алмаштирган эди. Унга мувофиқ парол сўзи ўрон деб таржима қилинган.
Электрон рақамли имзонинг ўзбек тили вариантида “ўронни ўзгартириш” деган жумла пайдо бўлди. Кўпчилик фойдаланувчилар учун бу тушунарсиз кўринмоқда. Бу ерда “паролни ўзгартириш” назарда тутилган.
