Порахўр пора сўраса жирт этиб обориб берманг!..
Мени постларимни ҳукумат вакиллари ўқиркан, қойил, лайк босмасада ўқишиб муҳокама қилишаркан, ҳақиқий она қироличаман десам ишонмайсизлар…
Аллоҳ ҳамиша юртимизда адолат бўлишини таъминласин!
Халқимиз фаровон яшасин!
Пенсияларимиз ошиб, қариганимизда мазза қилиб яшайлик!
Турк олимлари менга:
-Сизлар туркларнинг энг гўзал одатларини сақлаб қолдиларинг, кексаларни хизматини қиласизлар, ота-она дуоси ҳар нарсадан устун сизлар учун, уларни қариганида парвариш қиласизлар, меҳмондўстлик зўр сизларда!- дейишди!
Балки шу гўзал одатларимиз туфайли бутун жаҳон кризисидан ва пандемиядан чиқа олдик.
Бу қийинчиликлардан ҳам чиқамиз, иншааллоҳ!
Ризқни Аллоҳ беради!
Бир амаллаб коррупционер зулуклардан қутилиб олсак бўлди, келажагимиз яхши бўлади!
Кимдир сизга яхши ҳаётни қилиб бермайди!
Порахўр пора сўраса жирт этиб обориб берманг сиз ҳам ишим битса бўлди дея, шарманда қилинг анави муттаҳамни!
Жазо пора бергангаям, олгангаям бор, унутманг!
Дилдора Ҳасанова, журналист, манбашунос.
