Бўлди, у етиб келди!..
Даволанаётганди. Юракда муаммо бор экан… Германияда эди. Хабарни олдинироқ эшитган бўлиши табиий ҳол. Чунки лавозими унақа-бунақа эмасдида. Шу боис аввал чақирилиб обдон суҳбат қурилган бўлиши керак. Кейин унга, мен сенга илгари қандай дўст бўлсам шундайлигимча қоламан. Аммо ҳозир вазият чатоқ. Мендан шуни талаб қилишаяпди. Ўзимиздагилардан қўрқмайман. Аммо четдан буйруқ оҳангида айтилаяпди. Агар уларнинг айтганларини қилмасам, сен тугул мен ҳам «учиб» кетаман. Ҳозирча, душман кўзи олиб турайин. Кейин бир ўнғайи келганида шартта ёнимга ўтқизиб оламан, деган бўлиши эҳтимолдан холи эмас…
