Янги йил байрамини нишонлаш учун Россияга келган 8 нафар туристлар мажбурий тарзда урушга олиб кетилган (видео)
Панжоб вилоятида истиқомат қилишини айтган ҳинд, ўз мурожаатида Россияга Янги йил байрамини нишонлаш учун ташриф буюришганини маълум қилган. Байрамдан сўнг туристик фирма уларни Беларусга таклиф қилган. Улар бунга рози бўлишган, бироқ Беларусь учун виза режими борлиги сабабли улар қўлга олинган. Шундан сўнг уларни мажбурий тарзда рус тилидаги ҳужжатга имзо қўйдиришган ва Украинага урушга олиб кетишган.
Маълум бўлишича уларнинг бир нафари ўлган, икки нафари жарохатланган. Улар урушга ўз ихтиёри билан рози бўлмаганлигини маълум қилишганига қарамай, агар улар Ҳиндистонга етиб борса ҳам уларни 10 йилгача қамоқ жазоси кутаётгани маълум.