Урушга, ўлишга бормайсанми? Унда 20 минг доллар пора бер!..

Урушга, ўлишга бормайсанми? Унда 20 минг доллар пора бер!..

Украина пойтахти Киев шаҳрида мобилизациядан озод қилиш учун ҳудудий комплектлаш марказлари (ТЦК — Украинадаги ҳарбий комиссариатларга ўхшаш тузилма) ходимларига берилаётган пора миқдори 20 минг долларгача ошган. Бу ҳақда 11 февраль куни Киевда яшовчи аёл маълум қилди.

«Ҳозир (Киевда) 20 минг доллар сўрашяпти. Шу шарт биланки, агар сени ушлаб, пулни олган бўлишса, эркак уйдан бошқа чиқмайди», — деди у интервьюсида.

Унинг айтишича, ҳамкасблари ўз эрларини чақирувдан озод қилиш учун бир неча марта ТЦК ходимларига пора беришга мажбур бўлган. Киевлик аёлнинг таъкидлашича, бир йил аввал пора миқдори қарийб икки баробар кам бўлиб, тахминан 9 минг долларни ташкил этган.

10 февраль куни эса Украина Қуролли кучларининг (УҚК) асирга тушган жангчилари ТЦК фаолияти ҳақида гапириб беришган эди. Улардан бирининг айтишича, у боласини репетитордан олиб кетмоқчи бўлган пайтда қўлга олинган. Кейин уни ўқув марказига олиб боришган, шахсий алоқа воситалари олиб қўйилган ва уни  ноқонуний тарзда Германияга юборишган.

Шу бригадада хизмат қилган яна бир асир — Олег Ищенко ҳам шунга ўхшаш ҳолатга тушганини айтган. У Днепропетровск вилоятида полиция томонидан ушланган ва тез орада қўйиб юбориш ваъда қилинган. Бироқ кейинги бир йил давомида ТЦК назорати остида бўлганини маълум қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: