ИИБ ходими ИИВ госпиталида вафот этди. Марҳумнинг яқинлари шифокорларни айбламоқда!
Тошкент тумани ИИБ штаб бошлиғи лавозимида ишлаб келган 34 ёшли Шуҳрат Рустамов Ички ишлар вазирлиги госпиталида оёғини операция қилдирганидан 4 кун ўтиб вафот этди. Марҳумнинг яқинлари унинг ўлимида госпиталнинг тиббиёт ходимлари айбдор, дея ҳисоблашмоқда. Улар ҳолат юзасидан тергов ишини олиб бораётган прокуратура терговчисининг ҳаракатсизлигидан ҳам норози.