Чорвоқ йўлида жиддий ЙТҲ содир бўлди (Видео)
Юқори Чирчиқ туманида Лада ва Дамас тўқнашди Ҳодиса 13 февраль куни юз берган. Туман ҳудудидан ўтган йўлда Лада ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, тўхтаб турган Дамасга бориб урилган. ЙТҲ оқибатида йўловчи тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган. Терговга қадар суриштирув ўтказилмоқда.
