Тергов бўлими бошлиғи зўрлаш ишини «ёпди-ёпди» қилгани учун ушланди
Қирғизистоннинг Кемин шаҳри ИИБ тергов бўлими бошлиғи вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган гуруҳ бўлиб зўрлаш ишини ноқонуний равишда ёпган.
Суд-тиббий экспертиза жиноятга 3 нафар эркакнинг алоқадорлигини исботлаганига қарамай, ҳуқуқ-тартибот ходими уларнинг 2 тасини озод қилган. Ўз ҳаракатларига қонуний тус бериш мақсадида у қизнинг кўрсатмаларини ўзгартиришга мажбур қилган.
Ҳозирда тергов бўлими бошлиғи ҳибсга олинган ва ишга алоқадор бўлган бошқа шахслар аниқланмоқда.
