«Ман Сити» машҳурлиги билан Абдуқодир Ҳусановнинг машҳурлиги кескин рақобатга киришди!..
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»ни янги босқичга қандай олиб чиқмоқда: ҳомийлар, ижтимоий тармоқлар ва мухлислар дастаги.
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Пеп Гвардиола жамоасининг муҳим бўғинига айланиб, миллионлаб мухлислар меҳрини қозонди.
«Манчестер Сити»нинг шу дам олиш кунлари «Салфорд Сити»га қарши ўйинда трансляция учун танлаб олинмаган бўлса-да, асоси таркибда майжонга тушган Абдуқодир Ҳусановни Ўзбекистондан миллионлаб одам томошо қилди.
Ўзбекистонда футболга бўлган қизиқиш ниҳоятда юқори ва мамлакат терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгач, бу иштиёқ янада авж олди. Осиё футболининг янги қудратли вакилларидан бири шу ёзда АҚШда ўтадиган глобал саҳнада ўз имкониятларини намойиш этишга шайланмоқда.
Кўплаб ривожланаётган давлатлар каби, футбол Ўзбекистон учун ҳам ўз мустақиллигини намойиш этишнинг асосий воситаларидан биридир. Ҳусанов ўтган йили «Сити»га ўтиши билан мамлакатни жаҳон футбол харитасига янгича қиёфада олиб кирди. Эски алоқаларни узиш осон эмас ва 1991 йилгача Ўзбекистон устидан ҳукмронлик қилган Россия ОАВларида қиймати 33,6 миллион фунт стерлинглик ушбу трансфернинг талқин қилиниши мамлакатда маълум эътирозларга сабаб бўлди.
Мамлакат катта тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ҳусанов ҳам ўтган йили «Челси»га қарши дебют ўйинининг илк дақиқаларидан тушгун ўйиндан буён анча улғайди. Ўшанда у «оловли сувга» тушгандек қийин ҳолатда қолган бўлса, бу мавсумда худди «феникс қуши» каби қайта тирилди: дастлаб ўнг қанот ҳимоясида, Рубен Диаш ва Йошко Гвардиолнинг жароҳатларидан сўнг эса марказда ўзини кўрсатди. У якшанба куни «Энфилд»да маҳоратли ўйин намойиш этди ва фақатгина Нико Гонсалес (15) ундан кўпроқ — кетма-кет 10 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.
Бу натижа футболчи ва унинг жамоаси учун ғоят қувонарлидир. Зеро, «Ланс»даги бор-йўғи олти ойлик фаолиятдан сўнг «Сити»га ўтиш улкан қадам экани маълум эди. «Этиҳад»да жароҳатлар инқирози бошланганда, Ҳусановнинг «Ньюкасл»га ўтиши кутилаётган эди, бироқ Чики Бегиристайн «Сити»даги спорт директори сифатидаги сўнгги қарорларидан бири сифатида ушбу пойгада биринчи бўлди.
Ҳусанов бу мавсумда бразилиялик Витор Рейс билан рақобатда ғолиб чиқди ва Гвардиола қайдномасидан мустаҳкам ўрин олиш имкониятидан унумли фойдаланди. У ҳали ҳам жамоадошлари билан мулоқот қилишни ўрганаётган бўлиши мумкин — Марк Гехи Ливерпулдаги жароҳатдан сўнг ундан аҳволини сўраб, турли аъзоларига ишора қилаётгани ҳақидаги қизиқарли видео тарқалганди — аммо 21 ёшли ҳимоячи майдонда энг муҳим тилни мукаммал билади.
Унинг Беларус лигасидан Премьер-лига чемпионлиги учун курашувчи жамоагача бўлган уч йилдан камроқ вақт ичидаги ҳайратланарли парвози ватанидаги 38 миллион аҳоли томонидан қадамба-қадам кузатиб борилди. 2025 йил январида Ҳусановнинг трансфери ҳақидаги эълон ижтимоий тармоқларда «Франкфурт»дан келган Омар Мармушникидан кўра машҳурроқ бўлгани «Сити» раҳбариятини лол қолдирди. У шартнома имзолаганидан кейинги дастлабки икки ҳафта ичида клубнинг YouTube канали Ўзбекистондан бошқа ҳар қандай давлатга қараганда кўпроқ кўришлар сонини қабул қилди.
Ҳусанов мавсумнинг ярмида келгани ва доимий асосий таркиб ўйинчиси бўлмаганига қарамай, 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион кўриш қайд этилди — бу мамлакатлар кесимида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир. Шунингдек, клуб веб-сайти ва иловасидан фойдаланувчи ўзбекистонликлар сони қарийб бир миллионга етди.
Сўнгги икки йил ичида «Сити»нинг ўзбекистонлик мухлислари базаси 500 фоиздан кўпроққа ошди. Эндиликда Тошкентда расмий мухлислар клуби фаолият юритмоқда ва Ҳусанов келганидан бери Ўзбекистондан хос меҳмонлар (hospitality) учун брон қилишлар сони тўққиз баравар кўпайди. Клуб ўз ҳимоячиси учун махсус тарғибот ўтказмаган бўлса-да, «шаҳарликлар» ўзбекистонлик мухлисларнинг улкан қўллаб-қувватлашига дуч келди.
Ҳусанов Ўзбекистон учун худди Пак Жи Сун ва Сон Хён Мин Жанубий Корея учун қилган ишни амалга ошириши, яъни юқори савиядаги ўйинлари билан ўз мамлакатининг байроқдори сифатида оммавий меҳр қозониши мумкинлиги ҳақида фикрлар мавжуд. Ҳатто мамлакат журналистларидан бири ўтган ойда «Бодо/Глимт»га қарши Чемпионлар лигаси ўйинини ёритиш учун Шимолий қутб доирасигача борди.
ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги қизиқишдан ташқари, «Сити» Марказий Осиё бўйлаб 10 000 дан ортиқ ходимга эга Тошкентдаги «Artel Electronics» компанияси билан шартнома имзолади. Клуб минтақага чиқишга уринганидан кўра, «Artel»нинг ўзи ўзбек ҳимоячисини ўз брендининг «юзларидан» бирига айлантириш истаги билан мурожаат қилган.
> «Бугунги ‘Янги Ўзбекистон’ очиқлик, жадал ривожланиш ва бутун мамлакат бўйлаб ортиб бораётган умидлар билан тавсифланади. Ўзбекистоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиси сифатида биз ушбу интилишларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган технология ва маҳсулотлар билан қўллаб-қувватлаш масъулиятини ҳис қиламиз. «Манчестер Сити» билан ҳамкорлик мамлакатимиз учун янги даврнинг инъикосидир», — деди компания маркетинг директори Нодир Ҳикматиллаев.
Ҳусанов Ўзбекистонни янги даврга бошлаб борувчи шахс сифатида кўрилмоқда ва «Сити» уни кўп йиллар давомида ўзларининг энг муваффақиятли трансферларидан бири бўлишига ишонмоқда. Миллионлаб одамлар ушбу саёҳатнинг иштирокчисига айланган ва бу рақам ҳар ҳафта ортиб бормоқда.
