Рақамли асрдаги «Рашк»: Ижтимоий тармоқлар оилани қандай бузмоқда? Микро-хиёнат нима?

Рақамли асрдаги «Рашк»: Ижтимоий тармоқлар оилани қандай бузмоқда? Микро-хиёнат нима?

Олимлар ва психологлар (масалан, Оксфорд университети тадқиқотчилари) ижтимоий тармоқларнинг оилаларга таъсирини ўрганиб, «Микро-хиёнат» (Micro-cheating) тушунчасини киритишди. Микро-хиёнат нима? Бу жисмоний хиёнат эмас, балки виртуал дунёдаги «кичик» ҳаракатлардир: бегонанинг расмига юракча қўйиш, собиқ муҳаббатининг саҳифасини яширинча кузатиш ёки тунги вақтда «дўстона» чатларда ёзишиш. Тадқиқотларга кўра, Facebook ва Instagram’дан фаол фойдаланувчи жуфтликлар ўртасида ажримлар сони бошқаларга нисбатан 32% га юқори. Сабаби — «алтернатив вариантлар»нинг кўплиги. Инсон ўзининг ҳақиқий ҳаётидаги муаммолардан қочиб, тармоқдаги «идеал» кўринган инсонларга талпина бошлайди.

«Фаббинг» (Phubbing) — Оиланинг жимжит қотили. Бу атама «Phone» (телефон) ва «Snubbing» (эътибор бермаслик) сўзларидан олинган бўлиб, суҳбатдоши қолиб, телефонга тикилиб ўтиришни англатади. Кент университети олимларининг аниқлашича, фаббинг жуфтликларда депрессия ва ҳаётдан норозилик ҳиссини уйғотади. Ер-хотин бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирига эмас, экранга тикилиши — руҳий узилишнинг бошланишидир.

Бир аёл эрининг Instagram’да фақат маълум бир аёлнинг расмларига «лайк» босишини кузатиб борган. Бу жанжал охир-оқибат эрининг ўша аёл билан яширинча ёзишмаларини очиб берган. Энг уятлиси, ўша аёл оиланинг яқин дугонаси бўлиб чиққан. Хотинининг «Телеграм» гуруҳларида бегона эркаклар билан ҳазиллашиб ёзишганини скриншот қилиб, қариндошлар орасида тарқатиб юборган эр вазияти. Бу ҳолат нафақат оилани бузган, балки иккала томонни ҳам жамият олдида шарманда қилган. Кўпчилик эр-хотинлар собиқ севгилиларининг саҳифасини «шунчаки қизиқиш» учун кузатишади. Аммо алгоритмлар («Сиз танишингиз мумкин бўлган одамлар» бўлими) бу сирни фош қилиб қўяди ва бу рашкнинг энг юқори нуқтасига сабаб бўлади.

Муносабатларни сақлаб қолиш учун психологлар қуйидаги «рақамли гигиена» қоидаларини таклиф қилишади:

«Телефонсиз ҳудуд» яратинг: Ётоқхона ва овқатланиш столида телефондан фойдаланишни тақиқланг.
Шаффофлик сохта бўлмасин: Бир-бирингизнинг паролини билиш ишончни англатмайди. Ҳақиқий ишонч — телефон ёнида турганда ҳам уни текшириш истаги йўқлигида.
Виртуал ва реал ҳаётни ажратинг: Ижтимоий тармоқдаги «лайк» — бу шунчаки пикселлар тўплами, лекин уйдаги совуқ муносабат — бу реал оғриқ.

Ижтимоий тармоқлар — бу пичоқ каби. У билан нон кесиш ҳам мумкин, юракни яралаш ҳам. Танлов ҳар бир эр-хотиннинг ўз қўлида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: