У тозза бало!..
Мураббий бўлибдики, учинчи ўриндан пастга тушмаган. Албатта қайси биринчилик бўлишидан қатъий назар. Пеп Испаниядалигида бунинг кучи фақат ла лигага етади. Ундан нарёғига ярамайди. Бунинг устига ҳозир Пепнинг қўл остида Месси, Хави, Инеста бор дегувчилар кўп бўлган… Аммо у бундай эмаслигини исботлаб ташлади. Бир муддат дам олганидан сўнг Германияга борди. Тўғри, «Бавария» топ жамоа эди. Пепсиз ҳам ҳамма масалани ҳал қила оларди. Ҳозир ҳам шундай. Бироқ Пепнинг даврида «Бавария» бутунлай ўзгариб кетди. Шундан сўнг Англияга келган Пеп, «Ман Сити»ни шунчаки даҳшатга айлантирди. Бўлмаса, Англия чемпионати дунёда биринчи ўринда туради. У ердаги мураббийлар эса топларни топи!..
