Тошкентда инсон органлари савдоси билан шуғулланган эр-хотин қўлга олинди
ИИВ маълумотига кўра, муқаддам судланган эркак мижозларни ижтимоий тармоқлар орқали топиб, уларни Душанбе шаҳридаги клиникага олиб бориб операция қилдирган.
Тергов давомида органлар савдоси билан мунтазам шуғулланган эркакка блогер ҳам ёрдам бергани аниқланган.
Ҳозирда жиноятчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
