АҚШнинг Украинга хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги ваъдаси ошкор бўлди
The Financial Timesнинг хабар беришича, АҚШ Украинадаги потенциал тинчликни қўллаб-қувватлаш учун разведка ва бошқа имкониятлардан фойдаланишга ваъда берган. Бу маълумот Европа ва Украина расмийлари манбаларига таяниб берилди.
Нашрда айтилишича: “АҚШ Киев билан муҳокама қилинаётган икки томонлама хавфсизлик кафолатлари доирасида ҳар қандай потенциал тинчликка риоя қилинишига таъминлаш учун разведка ва бошқа юқори технологияли имкониятлардан фойдаланишга ваъда берди”.
