АҚШ ҳарбийлари Эронга ҳужум учун шай ҳолда Трампнинг буйруғини кутмоқда
CBS News хабарига кўра, АҚШ армияси 21 февралдан бошлаб Эронга қарши эҳтимолий операцияга тайёр ҳолатга келтирилган.

The Wall Street Journal ёзишича, Вашингтон Яқин Шарққа сўнгги йиллардаги энг йирик авиация кучларини жойлаштирган. Ҳудудга F-35 ва F-22 қирувчи самолётлари, шунингдек қўшимча авиаташувчи кема юборилган.
АҚШ расмийлари бу тайёргарлик бир неча ҳафталик ҳаво кампаниясини олиб боришга етишини айтмоқда.
Шу билан бирга, эҳтимолий зарба вариантлари Трампга тақдим этилган, аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
