Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Бугун, 20 февраль куни Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила соат 18:09 да содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 608 км жанубий-шарқда жойлашган. Магнитуда: 6. Чуқурлиги: 76 км. Эпицентр: Бағлон, Афғонистон. Координаталари: 35,8 даража шимолий кенглик, 69,37 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 246 км.
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 464 км.
