Россия пойтахтида қор қалинлиги 72 йиллик рекордни янгилади

Россия пойтахтида қор қалинлиги 72 йиллик рекордни янгилади

Москвани “Валли” циклони қуршаб олиб, ўтган сутка давомида пойтахтга ойлик ёғингарчилик нормасининг 64 фоизи ёғди.

Москва давлат университети метеорология ва иқлимшунослик кафедраси маълумотларига кўра, қор қалинлиги рекорд даражадаги 80 сантиметрга етди. Бундан олдинги энг юқори кўрсаткич 2013 йилнинг 26 март куни қайд этилган бўлиб, ўшанда қор қалинлиги 77 сантиметрни ташкил этган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: