Яна биттасни амалладик!!! Тўғри сал етмай қолди…

Яна биттасни амалладик!!! Тўғри сал етмай қолди…

Ҳеч қиси йўқ. Ҳар тугул кичигироқ ҳисобда бўлса ҳам ютдик. Яна Шома гол урди. Фақат бу сафар ҳам биттагина. Ва бу сафарги ўн бир метрли белгидан бўлди. Энди халқимизда бир гап бор. Яхши от секин-секин бир маромда чопади. Ана шу чопиши билан маррага биринчи бўлиб етиб боради. Бизни Элдор ҳам ҳар ўйинда биттадан гол ураяпди. Деярли ҳар ўйинда. Ва у голлар сонини 16 тага етказиб олди. Лекин анави ярамас Оначуда 17 та гол бор. Бировлар уни 16 та урган дейишади. Аммо нима бўлганда ҳам ана шу болкай Элдорга ёмон халақит бериб турибди. Шундай экан, бундан бу ёғига ҳеч бўлмаганда иккита ўйиннинг биттасида 2 та гол уриб турса албатта Оначуни чангида қолдириб кетади. Учрашуни Элдор тўлиқ ўтказган бўлса, энг фаоллардан бири бўлган Аббосбек Файзуллаев 71 – дақиқада аламаштирилди..

Аланьяспор   — Истанбул Башакшехир

23- тур

                                                Голлар

Хадерджонай 67′                                         Зельке 14′
Шомуродов (п.) 42
Дўстларингизга ҳам юборинг: