Аргентинада сайёҳ суратга тушиш учун боласининг ҳаётини хавфга қўйди
“Шайтон бўғзи” шаршарасида у 80 метр баландликдаги қоя устида чақалоқни қўлларида кўтарган ҳолда расмга тушди.
The Sun нашрининг хабар беришича, ушбу ҳолат акс этган сурат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кескин эътирозларга сабаб бўлмоқда.
“Ҳозирда эркакнинг шахси аниқланмоқда. Агар унинг айби исботланса, йирик миқдорда жаримага тортилади ва мамлакатдаги барча миллий боғларга кириши тақиқланади”, дейди нашр.
