«Қайнотам мени қизидан асраган!..» (видео)
Гапларингизда жон бор. Юз фоиз ҳақсиз ёки юз фоиз ноҳақсиз деолмаймиз. Чунки гапингизни инкор этишга исталганча далиллар бор. Шундай аёллар борки, қўлида пул кўпайиши билан меҳрибонлиги ҳам ортиб боради. Энг аввало оиласига, ҳеч ким тасаввур қилмайдиганидан ортиғини бериб қўяди. Яна шундай хотинлар борки, биринчи навбатда эрини орқасига тепади. Уни сариқ чақага олмай қўяди… Ўзининг қариндош-уруғини кўкларга кўтаради. Шу билан вақтинчалик жазман ҳам ортириб оладики, бунисидан Аллоҳнинг ўзи сақласин. Шундай экан, дастлабки қилинадиган нарса, аёлнинг нақадар Аллоҳдан қўрқишини билиб олиш керак ва шунга яраша ҳаракат қилинса ёмон бўлмайди… Албатта жуда кўп кўрамиз, ўзи ярим яланғоч тирноқ бармоқдан узун, тилида Аллоҳ, деб туради. Бу дегани Аллоҳдан қўрқади дегани эмас… Чунки унинг қилаётган ишларини кўрсангиз, шайтон ҳам «дам»олганига амин бўласиз!..
