Дурдона ва ит!.. Уларни нима боғлаб турибди?! Муҳаббат?! (видео)
Бирини итга бўлган муҳаббати, иккинчисини қиз болага. Дурдона айтганидай аёл кишигамас. Ит ўзига меҳр кўрсатганга содиқлигини шундай топширади, қўяди. Аммо одам бундай қилмайди. Одамнинг феълида итлик йўқ, одамлик бор. Агар одам итлик қилса… Тўғриси, ана шу нарса ҳам аслида нотўғри айтилган. «Итлик қилди», деган гап. Аслида итлик қилган бўлса яхшилик қилган бўлади. Расво ишни одам ўзининг одамлиги билан бажаради… Ҳар қанақасига… Лекин кейин битта нарса. Дурдона боргину, қўлингни тупроқда юв. Чунки итдан ўтган микроблар сув ёки совун билан кетмайди. Етти марта ювиш керак. Шундан биттаси тупроқ билан…
