Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдирилиши мумкин

Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдирилиши мумкин

Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишлаб чиқилади. Бунда Франсия, Хитой ва Саудия Арабистони тажрибаси асос қилиб олинади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026-йилги давлат дастури тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.

Прогнозларга кўра, лойиҳа ишга туширилгач, ёғингарчилик миқдори табиий фонга нисбатан 10−20 фоизгача ошиши мумкин.

Лойиҳани ишлаб чиқиш 1-мартдан бошланади. Бунга Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Фанлар академияси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги масъул этиб белгиланди.

2025-йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Навоий вилоятининг Конимех туманида сунъий ёмғир ёғдириш қурилмаси ўрнатилгани ҳақида хабар берган эди. Ўшанда лойиҳа Қозоғистоннинг Интернатионал Cентре оф Cлимате Чанге Течнологиэс компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Сувдан оқилона фойдаланиш соҳасида уч йил давомида 10 минг км очиқ дренажларни ёпиқ тизимга ўтказиш кўзда тутилган. 1-мартдан бошланадиган биринчи босқичда Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги 3000 км дренаж ва коллектор тармоқлари ёпиқ тизимга ўтказилади. Бундан ташқари, тажриба тариқасида ирригатсия каналларининг бир қисмини босимли қувурларга ўтказиш режалаштирилган. 2026-йил якунига қадар Қашқадарё вилоятидаги камида 54,1 км тармоқ шиша толали (стеклопластик) қувурлардан фойдаланган ҳолда тўлиқ ёпиқ тизимга ўтказилади.

504 минг гектар ер майдонида сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган бўлиб, бу 5 млрд куб метр сувни иқтисод қилиш имконини беради. Бундан ташқари, 1300 километр каналлар, суғориш тармоқлари ва бошқа ирригатсия обектлари ўзанларини бетонлаш ҳисобига йилига қўшимча 500 миллион куб метр сув тежалади. Хусусан, 75,4 минг гектарда томчилатиб суғориш, 97 минг гектарда ёмғирлатиб суғориш ва 26,2 минг гектарда дискрет (пулсар) суғориш усуллари жорий этилади. Сувнинг майдон бўйлаб текис тақсимланишини таъминлаш учун 203 минг гектар ерда лазерли текислаш ишлари амалга оширилади.

Аввал хабар берилганидек, 2028-йилга келиб Ўзбекистондаги барча суғориладиган ерларнинг 80 фоизида сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган. Бу йилига 3,5 млрд куб метр сувни тежаш имконини беради.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров аввалроқ 2026-йил якунига қадар қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларга халқаро молия институтларининг 744 млн доллар маблағларини жалб қилиш кўзда тутилганини айтганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: