Бу одамлар дастидан қўйлар ҳам ҳижолат
Жазоирда қўй қиёфасига кириб, мамлакатни тарк этмоқчи бўлган уч нафар эркак полиция томонидан қўлга олинди, деб хабар берди Alkalima Online нашри.
Маълум қилинишича, қочоқларнинг мақсади чегарани кесиб ўтиб, Испанияга етиб олиш бўлган.
Уддабурон эркаклар экспорт қилинаётган қўйлар орасига яшириниб, ҳайвонлар билан имкон қадар «уйғунлашишга» ҳаракат қилишган. Бироқ, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ҳайвонлар орасидаги шубҳали ҳаракатларни сезиб қолишган. Юк машинаси синчиклаб кўздан кечирилганда, қўй ниқоби остидаги «қўй»лар фош этилган.
