Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойида амал қилишлари учун умматларига тўрт ишни буюрганлар…

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойида амал қилишлари учун умматларига тўрт ишни буюрганлар…

🌙БИРИНЧИСИ: жуда кўп “Ла илааҳа иллаллоҳ”ни ўқишлик. Яъни, юриб кетаётиб ҳам, ўтириб туриб ҳам, ҳар дамда “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб тилда зикр қилишлик.

🌙ИККИНЧИСИ: Аллоҳ таъолога чин қалбдан тавба ва истиғфор қилаверишлик.

🌙УЧИНЧИСИ: Аллоҳ таъолодан чин қалбдан хокисорлик ила мухтож бўлиб жаннатни сўрашлик.

🌙ТЎРТИНЧИСИ: Аллоҳ таъолодан дўзахдан паноҳ сўрашлик ва йиғлаб йиғлаб ушбу дуони қилишлик: “Эй, Аллоҳим! Ўзингнинг раҳматинг ила бизни дўзахдан озод қил”.

“Ислаҳий байаанаат” китобидан Ҳазрат Мавлоно Абдуррауф Сикҳаравий 2-жилд. 273-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси

Дўстларингизга ҳам юборинг: