Дорихонадаги алдов: 100 минглик дорининг 5 минг сўмлик аналоги борлигини билармидингиз?

Дорихонадаги алдов: 100 минглик дорининг 5 минг сўмлик аналоги борлигини билармидингиз?

Нега шифокорлар доимо энг қиммат дорини ёзиб беришади? Сабаби оддий — маркетинг. Лекин ҳар бир қиммат дорининг таркиби (действующее вещество) бир хил бўлган арзон муқобили бор.

💊 1. «Мезим» ўрнига «Панкреатин»

Нархида 5-6 баробар фарқ бор, лекин ошқозонга таъсири бир хил. Иккаласи ҳам ҳазм қилишга ёрдам берувчи ферментлар.

💊 2. «Но-шпа» ўрнига «Дротаверин»

Нима учун фақат номи ва чиройли қутиси учун 10 баробар қиммат тўлашингиз керак? Таъсир қилувчи моддаси иккаласида ҳам битта.

💊 3. «Нурофен» ўрнига «Ибупрофен»

Болалар ва катталарда иситма туширувчи бу дорининг арзон варианти дорихоналарнинг энг пастки растасида яшириб қўйилади.

Маслаҳат: Дорихонага кирганда «Менга мана шу дорининг энг арзон аналогини (женеригини) беринг» деб сўрашдан уялманг. Бу сизнинг пулингиз ва ҳаққингиз!

Эслатма: Шифокор билан маслаҳатлашинг… Албатта шифокор ҳам ишончли, алдамайдигани профессонали бўлсин. Улар ҳам ҳозир хар хил…

Дўстларингизга ҳам юборинг: