Хонлар ифторликда (Видео)
Ҳинд киносининг энг порлоқ юлдузлари, кўп йиллик рақобат ва дўстлик тарихига эга бўлган «Болливуд Хонлари» Мумбайда бўлиб ўтган анъанавий ифторлик маросимида бир жойга жам бўлишди.
Ҳар йили сиёсатчи ва жамоат арбоби Баба Сиддиқий томонидан ташкил этиладиган машҳур ифторлик кечаси бу йил ҳам юлдузлар ёғдусига бой бўлди. Кечанинг энг асосий воқеаси – Шоҳрух Хон ва Салмон Хоннинг учрашуви бўлди. Кино оламининг икки гиганти нафақат бир дастурхон атрофида суҳбатлашишди, балки ўзаро самимий муносабатлари билан йиғилганлар ва ОАВ эътиборини тортдилар.
