Трамп «махфийликни очинг» деди, серверлар эса ёниб кетди: 3,8 миллионта файлнинг сирли йўқолиши!
Дунёдаги энг машҳур махфий архив — “The Black Vault” серверларида ҳақиқий «қиёмат» юз берди. Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг ўн йиллик сирлари ва ўзга сайёраликларга оид ҳукумат ҳужжатлари серверлардан бутунлай ўчиб кетди.
Трампнинг топшириғи ва «Вақтнинг тасодифи»
Энг қизиқ жиҳати шундаки, файллар йўқолиши Дональд Трампнинг махфий материалларни очиқлаш ва халққа эълон қилиш бўйича берган расмий топшириғидан атиги бир неча соат ўтиб содир бўлган. Трамп «ҳақиқат вақти келди» деган бир пайтда, кимдир архивнинг «ўчириш» тугмасини босишга улгурган.
Жон Гринуолд: «Бу техник хато эмас!»
Архив асосчиси Жон Гринуолд содир бўлган воқеани тасодиф деб ҳисобламайди. Унинг таъкидлашича, сервердаги маълумотлар мақсадли равишда ва профессионал тарзда ўчирилган. Бу шунчаки сервер бузилиши эмас, балки маълумотларни қайта тиклаб бўлмайдиган даражада йўқ қилиш операциясидир.
