63 ёшли «йигит» ва 19 ёшли қиз: Илҳом Алиевнинг жиянини ҳам тайини йўқ экан!

63 ёшли «йигит» ва 19 ёшли қиз: Илҳом Алиевнинг жиянини ҳам тайини йўқ экан!

Россия эстрадасининг «безори» хонандаси Григорий Лепс ва унинг 19 ёшли маҳбубаси Аврора Киба ўртасидаги «эртак» ниҳоясига етди. Ота-онаси таништирган ва бир ярим йил давомида «муҳаббат ўйини»ни ўйнаган жуфтлик ажрашди. Лепс унга узук совға қилиб, тўйга тайёргарлик кўраётган эди, аммо Аврора «қўшиқ тугади» деб эълон қилди.

Қизиғи шундаки, Аврора Лепснинг ўртанча қизидан ҳам ёшроқ! Албатта, бу ерда «биринчи кўришдаёқ алангаланган муҳаббат» бор эди. Фақат бу муҳаббат Лепснинг кўзларига эмас, балки унинг банк ҳисоб рақамлари ва гонорарларига қаратилгани кундек равшан!

Аврора узоқ вақт мотам тутмади. Ҳали Лепс билан Таиланддаги таътилда хайрлашганига бир ой бўлмай туриб, у аллақачон Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг жияни Рустам Гаджиев билан ишқ-муҳаббат уммонига шўнғиди.

Улар Севишганлар кунини (14-февраль) Бразилияда, Алиевга яқин бўлган нуфузли доиралар даврасида нишонлашди. Ажрашганидан атиги бир ҳафта ўтиб, Рустам Гаджиев маҳбубасининг 20 ёшлик юбилейи учун 4 миллиард 200 миллион сўмлик ҳашаматли базмни тўлиқ тўлаб берди. Гаджиев 36 ёшда. Унинг бутун оиласи Озарбайжоннинг энг нуфузли амалдорларидан иборат. Лепснинг «рюмка водки на столе» (стол устидаги бир қадаҳ ароқ) қўшиғи энди янада аламлироқ янграса ажаб эмас. Аврора эса — ҳақиқий «тартибли» қиз: эски «бобо»дан — янги ва бойроқ «амаки»га! 😉

Дўстларингизга ҳам юборинг: