ҚЎШРАБОТ ҲОКИМИ ХИТОЙГА МАЛАКА ОШИРИШ УЧУН ХОТИНИ, ЎҒЛИ, ҚАЙИНСИНГЛИСИ ВА  ҲАЙДОВЧИСИНИ ЮБОРДИ!!! ҚАЛАЙ ЗЎРМИ?! Хитойликлар ҳам ҳайрон — қишлоқ хўжалигини ўрганишга келганлар орасида стоматология ва таксичилар нима қилябди?!

ҚЎШРАБОТ ҲОКИМИ ХИТОЙГА МАЛАКА ОШИРИШ УЧУН ХОТИНИ, ЎҒЛИ, ҚАЙИНСИНГЛИСИ ВА  ҲАЙДОВЧИСИНИ ЮБОРДИ!!! ҚАЛАЙ ЗЎРМИ?! Хитойликлар ҳам ҳайрон — қишлоқ хўжалигини ўрганишга келганлар орасида стоматология ва таксичилар нима қилябди?!

Қўшработ туманида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича катта қадам ташланди. Расмий хабарга кўра, 60 нафарга яқин фермер Хитой Халқ Республикасига малака ошириш учун юборилиши керак эди. Аммо рўйхатни кўрганлар ҳайратдан ёқа ушлашди: фермерлар қани?
Маълум бўлишича, делегация таркибида туман ҳокими Дилшод Шакарбоевнинг хотини, ўғли, қайинсинглиси, шахсий ҳайдовчиси, ёрдамчиси, ҳатто оиласига хизмат қиладиган ҳайдовчиси ҳам бўлган. Қолаверса, ҳокимият ходимларининг ва ўринбосарларнинг айрим оила аъзолари ҳам “аграр ислоҳотлар”ни ўрганишга отланган.
Фермерлар сони эса бармоқ билан санарли. Қолганлар ким? Политехникум директори, хусусий клиника ҳамшираси, иқтисодчи, ҳунармандлар уюшмаси раҳбари, такси ҳайдовчиси… Хитойликлар ҳам ҳайрон — қишлоқ хўжалигини ўрганишга келганлар орасида стоматология ва таксичилар нима қилябди?
Энг қизиғи, сафар “хизмат” деб расмийлаштирилган. Харажатлар қаердан қоплангани ҳақида ҳеч ким оғиз очмайди. Эҳтимол, бу янги агротехнологиядир: маблағ етиштириш усули сир сақланади.
Туман фермерлари эса далада тажриба ўтказмоқда. Чунки Хитойга борган “делегация” қишлоқ хўжалигини эмас, оилавий саёҳат маданиятини чуқур ўрганиб қайтиши мумкин.
Қисқаси, фермерларга мўлжалланган сафар ҳозирча “оилавий аграр форум”га айланган кўринади.
Дўстларингизга ҳам юборинг: