Исроилнинг Теҳронга қонли ҳужумлари ҳақда лом-лим демаган ️Саудия Арабистони Эроннинг минтақадаги тажовузкорлигини қоралади

Исроилнинг Теҳронга қонли ҳужумлари ҳақда лом-лим демаган ️Саудия Арабистони Эроннинг минтақадаги тажовузкорлигини қоралади

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, Эроннинг ҳаракатларини кескин қоралаган ва уларни минтақа давлатлари суверенитети ҳамда хавфсизлигини қўпол равишда бузиш деб атаган.

Ар-Риёд содир бўлган воқеани Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қатар, Қувайт ва Иорданиянинг ҳудудий яхлитлигига дахл қилувчи тажовуз деб билишини маълум қилган. Вазирлик ушбу давлатлар билан тўлиқ бирдамлигини билдириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирган.

Баёнотда, шунингдек, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш ва давлатлар суверенитетини ҳурмат қилиш зарурлиги қайд этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: