Жиззахда жиноят содир этган хитойлик фуқаро қидирилмоқда

Жиззахда жиноят содир этган хитойлик фуқаро қидирилмоқда

1994 йилда Хитой Халқ Республикасида туғилган, ХХР фуқароси, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Ардахшон маҳалласи ҳудудида жойлашган “FESTON” ХСИ МЧЖ ётоқхонасида яшаган Чен Лин Бинг Ўзбекистон Республикаси ЖКниг 184-моддаси 3-қисми хамда 189-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларига ёки +99872-342-12-02, +99872-342-10-68, +99872-226-03-02, +99893-290-02-30 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралади.

Қайд этилишича, маълумот берган фуқаронинг шахси сир тутилади ва пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: