Олий раҳнамоси ўлдирилган Эронни кимлар бошқариши маълум бўлди

Олий раҳнамоси ўлдирилган Эронни кимлар бошқариши маълум бўлди

Эронни амалда Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний бошқараётгани айтилмоқда. У Эрон халқига қилган мурожаатида бугун мамлакатни ўтиш даврида бошқарадиган Муваққат раҳбарлик кенгаши шакллантирилишини эълон қилди.

Эрон расмий оммавий ахборот воситалари, шунингдек, мамлакат мудофаа вазири Азиз Носирзода, армия бош штаби бошлиғи Абдулраҳим Мусавий, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Муҳаммад Покпур, мудофаа кенгаши котиби Али Шамҳоний ҳалок бўлганини маълум қилди.

Оятулло Алиризо Аърофий (фиқҳ кенгаши вакили) Эроннинг Муваққат раҳбарият кенгаши аъзоси этиб тайинланди. Муваққат кенгаш янги олий раҳбар тайинлангунча мамлакатни бошқариб туради. Кенгашнинг яна икки аъзоси президент Масъуд Пезишкиён ҳамда мамлакат бош қозиси Ғулом-Ҳусайн Муҳсени-Ижеи ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: