Эрон Олий раҳнамоси вазифасини бажарувчи Алиризо Арофий ўзи ким?

Эрон Олий раҳнамоси вазифасини бажарувчи Алиризо Арофий ўзи ким?

У 1959 йилда таваллуд топган, Эрон марказидаги Язд вилоятининг Майбод шаҳридаги уламолар оиласидан чиққан. Арофийнинг отаси, Оятуллоҳ (шайх Ҳожи) Муҳаммад Иброҳим Арофий Ислом Республикасининг марҳум асосчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайнийга яқин шахс бўлган. Алиризо Арофий Қум шаҳридаги «Ал-Мустафо» халқаро университети раиси лавозимида фаолият юритади. 2009 йилда расман ташкил этилган ушбу университет Хоманаийнинг ташаббуси билан вужудга келган лойиҳа ҳисобланади.

Алиризо Арофий араб ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олади, 24 та китоб ва илмий мақолалар муаллифидир. 2019 йилдан буён 12 кишидан иборат нуфузли Конституция посбонлари кенгаши аъзоси ҳисобланади. Ушбу кенгаш ҳукуматнинг ҳар қандай сиёсий қарорига ёки сиёсий номзодга вето қўйиш ҳуқуқига эга.

Дўстларингизга ҳам юборинг: