Эрон Франция ҳарбий-денгиз базасини ҳам титиб ташлади

Эрон Франция ҳарбий-денгиз базасини ҳам титиб ташлади

Яқин Шарқ яна олов ичида! Сўнгги соатларда тарқалган маълумотларга кўра, Эрон қуролли кучлари Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида жойлашган Франция ҳарбий-денгиз базасини нишонга олди. «Clash Report» ва бир қатор ҳарбий нашрлар бу ҳақда «портловчи» хабарларни тарқатмоқда.

Дастлабки тахминларга кўра, Эрон ўзининг энг замонавий ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини «тешиб ўтувчи» ракеталарини ёки жанговар дронлар тўдасини ишга солган. Базада кучли портлашлар ва ёнғинлар содир бўлгани айтилмоқда. Бу шунчаки зарба эмас, бу — Европанинг энг йирик давлатларидан бирига очиқдан-очиқ чақириқ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: