Ўзбекистонда жинсий жиноятлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилади. Педофилия билан боғлиқ жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилади

Ўзбекистонда жинсий жиноятлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилади. Педофилия билан боғлиқ жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилади

Президент педофилларни умрбод озодликдан маҳрум қилиш, шаҳвоний шилқимлик учун жазони кучайтириш ва бу ҳолатларда прокурор хулосасини мажбурий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Сешанба куни аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган фармон имзоланди.

Ҳужжатга кўра, жинсий жиноятлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилади. Жумладан, педофилия билан боғлиқ жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилади. Вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун ҳукм қилинган шахсларга енгиллаштирилган тартиб қўлланилмайди.

Айрим жинсий жиноятлар бўйича тергов ваколатини прокуратурага ўтказиш, шунингдек, бундай ишларга махсус тайёргарликдан ўтган мутахассисларни жалб этиш назарда тутилган.

Зўравонликдан жабрланган аёлларни ҳимоя қилиш учун “SOS” мобил иловаси жорий этилади.

Шунингдек, эрта никоҳларнинг олдини олиш ва ёш оналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: