АҚШ Эроннинг “Шаҳид” дрондари олдида ўз ҳимоя тизимларининг заифлигини махфий равишда тан олди
CNN нашрининг хабар беришича, АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Эроннинг арзон дронлари — «Шаҳид»лар (Shahed) олдида ўз ҳимоя тизимларининг заифлигини махфий равишда тан олди.
Йиллар давомида Украина учун даҳшатли туш бўлган Эрон дронлари эндиликда бевосита АҚШ ҳарбий раҳбариятининг асосий муаммосига айланди.
Генерал Дэн Кейн баёноти: АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси ва Пентагон раҳбари дронлар муаммоси кутилганидан анча мураккаброқ эканини тан олишди.
Нима учун «Шаҳид»ларни уриб тушириш қийин?
Улар жуда паст баландликда учади (радарлар учун кўриниш доирасидан пастда).
Улар секин ҳаракатланади, бу эса баллистик ракеталарга мўлжалланган юқори технологияли мудофаа тизимларини чалғитади.
Бу хусусиятлар дронларни аниқлашни ва уларга қарши ҳужум қилишни баллистик ракеталардан кўра қийинроқ ва хатарлироқ қилиб қўймоқда.
Аввалроқ хабар берилганидек, бир дона Эрон дронининг нархи $20-50 минг бўлган бир пайтда, АҚШ уларни уриб тушириш учун миллионлаб долларлик ракеталарни сарфлашга мажбур бўлмоқда. Бу стратегия АҚШ ва унинг иттифоқчиларини иқтисодий жиҳатдан ҳолдан тойдириши мумкин.
