Бир вақтда 35 та “ўйнаш” билан юрган эркак полицияга топширилди. Ундан “жабр кўрган” аёллар алоҳида уюшма тузишди

Бир вақтда 35 та “ўйнаш” билан юрган эркак полицияга топширилди. Ундан “жабр кўрган” аёллар алоҳида уюшма тузишди

Японияда 39 ёшли сотувчи Такаши Миягаванинг «ишлари» фош бўлиб, бутун дунёни шокка солди. Бу уддабуро «ошиқ» бир вақтнинг ўзида нақ 35 та аёл билан ишқий муносабатда бўлган! Мақсад эса муҳаббат эмас, балки йил бўйи тўхтамайдиган совға-саломлар бўлган.

Миягаванинг асл туғилган куни 13 ноябрь бўлса-да, у ҳар бир аёлга ҳар хил санани айтган. Бирига февралда, бошқасига апрелда, учинчисига эса июлда туғилганман деб алдаган. У аёллар билан водородли душ насадкаларини сотиш жараёнида танишган ва ишончга кириш учун «яқин орада уйланамиз» деган ваъдаларни қалаштириб ташлаган.

Полициянинг маълумотига кўра, у аёллардан жами 100 000 иена (тахминан 900 доллар) миқдорида нақд пул, кийим ва совғалар ундирган.

Унинг бу «кўп қиррали» режаси аёллар бир-бирларини топиб, воқеаларни солиштира бошлаганда барбод бўлди. Алданган аёллар бирлашиб, махсус уюшма тузишди ва фирибгарни полицияга топширишди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Миягаванинг фирибгарлигидан ҳам кўра, бир вақтнинг ўзида 35 та муносабатни бошқариш учун кетган «талант» ва «логистика» қобилиятидан кўпроқ ҳайратда қолмоқдалар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: