Эрон глобал интернетни вайрон қилмоқда!..
Эрон глобал интернетни вайрон қилмоқда – кетма-кет бир неча кун давомида у Amazon маълумотлар марказларини атайлаб вайрон қилиб келмоқда.
▪️1-март куни Эрон Дубайдаги AWS маълумотлар марказига зарба берди. Серверларга тўғридан-тўғри зарбалар берилди, натижада ёнғинлар ва электр узилишлари юз берди;
▪️2-3-март кунлари Баҳрайн ва БААдаги маълумотлар марказларига ҳам зарбалар берилди;
▪️БААдаги иккита интернет алоқа объектига дронлар тўғридан-тўғри зарба берди;
▪️Баҳрайнда ҳам интернет алоқа объектига яқин жойда зарба берилди, натижада жисмоний зарар ва узилишлар юз берди;
▪️Яқин Шарқда банк ва бошқа хизматлар ҳозирда ишламаяпти;
▪️Бу барчага таъсир қилмоқда. Amazon бошқа серверларга қувватни ўтказмоқда, бу эса юкни оширмоқда ва узатиш тезлигини пасайтирмоқда.
Amazon хизматни тиклаш узоқ вақт талаб қилишини айтиб, мижозларни маълумотларини захиралашга чақирди. Баъзи маълумотлар марказлари жиддий зарар кўрди.
