Уларни қўйдек сўйишни буюрдилар!..
Афғонистон Америкаликлар ўзларини итларини самолётда олиб кетишди, хоинларини (оператив ходимларини) эса ташлаб кетишди.
Чингизхон Бухорога ҳужум қилганда, шаҳарни босиб олишга қодир бўлмади. Шунда Чингизхон шаҳар аҳолисига хат ёзди:
«Ким бизга қуролларини топшириб, биз томонда турса — ўзи хавфсиз бўлади. Ким рад этса — ўзини айблайверсин».
Шундан кейин мусулмонлар сафи иккига бўлинди
.
Биринчи саф — рад этувчилар:
«Агар бизни босиб олишга қодир бўлсалар, биз билан музокара қилмаган бўлардилар!! Бу икки ҳолатдан бири: ё Аллоҳдан нусрат келади, мўминлар хурсанд бўладилар, ё шаҳидлик — душманни ғазабга келтирадиган…»
Иккинчи саф — қўрқоқлар:
«Қон тўкилишини хоҳламаймиз, улар билан жанг қилишга қувватимиз етмайди. Уларнинг сони ва қурол-аслаҳасини кўрмаяпсизларми?»
Чингизхон таслим бўлганларга яна хат ёзди:
«Бизга ёрдам бериб, рад этганларингизни ўлдиринглар — кейин шаҳрингизни сизга бошқарувчи қилиб берамиз».
Одамлар унинг гапига ишониб (ҳам қўрқувдан, ҳам умиддан) рози бўлишди ва улар ўз биродарларига қарши жанг қилишди.
Бир томон ўз принциплари учун курашиб, шаҳид бўлди. Иккинчи томон ўзини сотиб, татарлар қулига айланди.
Охир-оқибат таслим бўлганлар ғолиб чиқди, лекин энг катта зарба шу бўлдики, татарлар улардан қуролларини олиб қўйишди ва уларни қўйдек сўйишни буюрдилар.
Шунда Чингизхон ўша машҳур гапини айтди:
«Агар уларнинг тарафида ишонч бўлганида, биродарларини биз — бегона одамлар учун сотмаган бўлардилар.»
Наполеон Австрияни босиб олганида, австриялик юқори мартабали офицер ўз мамлакати қўшини ҳақида муҳим маълумотларни Наполеонга берди. Бу хоинлик туфайли француз қўшини австрияликлар устидан ғалаба қозонди.
Жанг тугагач, ўша австриялик офицер Наполеон билан кўришиш учун келди. Лекин Наполеон унинг қўлини олмади, олтин пул берди ва деди:
«Бу олтин сенга. Лекин ўз ватанини сотган одам билан кўришмайман».
