Ҳаммаси мени таксига ўтиришимдан бошланди!..

Ҳаммаси мени таксига ўтиришимдан бошланди!..

Тунов куни таксига ўтирсам ҳайдовчи Покистонлик бир йигит экан.
Рўза тутиб таксичилик қилиб юрибди.
Эски бир матиз сотиб олиб, уни тузатиб яндекс қилиб юрган экан.
Келганига 5 ой бўлибди.
Анча гаплашиб кетиб, Покистон сафаридаги видеоларни кўрсатсам Лоҳур, Лоҳур, менинг ватаним дейди.
Кейин видеони қўшиб, онаси, опасини кўрсатди.
Улар билан гаплашдим, жуда камбағал оила экани билиниб турибди.
Уйланмаган экан, исми Муҳаммадшаҳр бўлиб, беш маҳал намозини канда қилмаскан.
Уйга келгач кутиб тур, ифторлик қиласан деб бир сумка озиқ овқат бердим.
Уйдаги мураббо, бақлажон икрасию, мевалар ва қанд қурс, ифторликка димлама ва тандир гўшт бериб юбордим.
Видеони қўшиб онасига кўрсатди нарсаларни, онаси урду тилида бир нималар деди кўзига ёш олиб…
Энг қизиғи кейин бўлди, мен онасига арзимайди деган сўзни айтаман деб нуқул Намасте, Намасте дебманда…
Булар ҳиндмаску?
Мусулмон бўлса…
Кейин болага уйимни кўрсатиб келиб тур, меҳманиҳе дедим, назаримда буни у тушунди…
Ўзимни ишимдан бирам хурсанд бўлдимай, эртаси куни эса совғалар билан уйга қайтдим…
Эҳсоннинг мукофоти эҳсонда қаранг, йигитларимиз зўр совға беришди…
Дилдора Ҳаснова
Дўстларингизга ҳам юборинг: