Ангренда ёш болакайни итлар ғажиб ўлдирибди!
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида саккиз ёшли бола дайди кучуклар ғажиб ташлаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
«Миллар» информацион дастурида маълум қилинишича, марҳум бола онаси билан Ангрен шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида ижарада яшаб келган.
Воқеа содир бўлган маҳаллада яшовчи аёлнинг сўзларига кўра, бола мактабдан қайтаётганда дайди итлар талаб кетган. Анча вақтдан бери одамлардан шундай итлардан қўрқув бўлиб келган. Болалар мактабдан қайтаётганда итларни уларга ташланади.
Марҳум бола ит тишлаши оқибатида ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Боланинг онаси ишда бўлган. Отаси Россияда ишлаган.
Ангрен шаҳар “Истиқлол”маҳалла фуқаролар йиғини раисининг айтишича, оила мазкур маҳаллада вақтинча яшаб келган. Асли Бекобод туманидан бўлган.
“Ўзим Наманган шаҳрида ўқишда эдим. Болани ит тишлагани ҳақида хабар топиб, дарҳол йўлга чиқиб, етиб келдим. Шу пайтгача фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган. Биз уларни бартараф этиш чораларини кўрганмиз. Бу ҳолат бошқа такрорланмаслигининг олдини олиш мақсадида ҳолат шаҳар ҳокими ва барча масъуллар томонидан жиддий назоратга олинган. Ушбу боланинг оила аъзоларига ҳамдардлигимизни билдирамиз”, – дейди маҳалла раиси.
