Теҳрон ракета зарбаларини «зарур бўлгунча» давом эттиради

Теҳрон ракета зарбаларини «зарур бўлгунча» давом эттиради

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи Американинг PBS News телеканалига берган интервьюсида расмий Теҳроннинг қатъий позициясини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Эрон ракета зарбаларини «қанча талаб этилса, шунча» ва «зарурат мавжуд бўлгунга қадар» давом эттиради.

Вазир ўз чиқишида АҚШ билан музокаралар масаласига ҳам тўхталиб ўтди ва бу мавзу энди кун тартибида эмаслигини алоҳида таъкидлади:

«Бизда америкаликлар билан мулоқот борасида жуда аччиқ тажриба бор», — деди Арагчи ўтган йилнинг июнь ойида ва айни кунларда содир бўлган АҚШ ҳужумларига ишора қилиб.
Шунингдек, Эрон ТИВ раҳбари АҚШ ва Исроилнинг урушнинг дастлабки кунларида Эрондаги сиёсий режимни ўзгартиришга бўлган уриниши муваффақиятсизликка учраганини билдирди. Унинг фикрича, айни дамда Вашингтон ва Тель-Авив ҳеч қандай аниқ «мақсадсиз» ҳаракат қилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: