Украина ракетага қарши тизимларни ўзида ишлаб чиқармоқчи, бироқ…

Украина ракетага қарши тизимларни ўзида ишлаб чиқармоқчи, бироқ…

АҚШ Украинага ракетага қарши тизимларни ишлаб чиқариш учун лицензия бермаяпти. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский шикоят қилди, деб хабар бермоқда Украинанинг «Новости.Live» нашри.

Унинг сўзларига кўра, Киев ракетага қарши тизимларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши учун фақатгина тегишли лицензияни қўлга киритиши зарур.

«Мен бу масалани [Қўшма Штатларнинг] аввалги маъмурияти билан, ушбу ракеталарни ишлаб чиқарувчилар, шерикларимиз, НАТО раҳбарияти ва АҚШнинг амалдаги маъмурияти билан муҳокама қилдим. Ҳозирча лицензия олганимиз йўқ», — деди Украина етакчиси.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: